АсосийДУНË

Италияда коронавирусдан бир кунда 793 та одам вафот этди

21 март куни Италияда коронавирус оқибатида 793 та одам вафот этди. Бу ҳақда таржумон.уз х...

'Италияда коронавирусдан бир кунда 793 та одам вафот этди'ning rasmi

21 март куни Италияда коронавирус оқибатида 793 та одам вафот этди. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда. Бу Италияда бир ой олдин вирус тарқалгандан бери бир кунда қайд этилган энг катта кўрсаткичдир. Умумий қурбонлар сони эса 4, 825 тага етди.

Фуқаро муҳофазаси агентлигининг хабар беришича, шанба куни Италияда касалланганларнинг умумий сони 53.578 тани ташкил қилди. Бундан бир кун олдин беморлар сони 47, 021 та эди.

Италиядаги вирус энг кўп тарқалган шимолий Ломбардия ҳудудида вазият оғирлигича қолмоқда. Бу ерда касалланганлар 25,515 та бўлса,  қурбонлар сони 3,095 нафарни ташкил қилмоқда.

Мамлакат миқёсида 6,072 та одам коронавирусдан соғайиб кетган. 2, 857 та бемор оғир аҳволда қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар