Жорий йилнинг 22 март ҳолатига кўра оператив штабларга 5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2820 нафар чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этишган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев маъулмот берди.
Россия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Корея Республикасидан 7 та чартер рейслари орқали жами 1750 дан ортиқ фуқароларимиз Ўзбекистонга қайтарилди ва 14 кунлик карантинга олинди.
Турли йўналишларда 19 та чартер рейслари ҳамда Россия, Туркия ва Корея Республикасидан мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувга эришилди.
Россиянинг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазо чоралар кўришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга эришилди», — Жаҳонгир Хидайходжаев, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси.






