Ижтимоий тармоқларда Новосибрск аэпортида юртдошларимиз қолиб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. унда айтилишича, бошқа давлат фуқоролари учиб кетган, фақатгина Ўзбекистонликлар кета олмаяпти.
Ушбу масалага Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев ойдинлик киритди.
Шу масалада ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонага 500 дан ортиқ фуқаролар ватанга қайтиш истагини билдириб мурожаат қилган.
Новосибирск аэропортида қолиб кетган 150 га яқин фуқароларимизнинг муаммоларини ҳал қилиш учун Бош консул бошчилигидаги гуруҳ бевосита воқеа жойига бориб, чартер рейси ташкил этилгунча фуқароларимизни вақтинча турар-жой билан таъминлаш ва уларнинг бошқа маиший масалаларини ҳал қилишга кўмак кўрсатди.
Кеча, 21 март куни фуқароларимизнинг биринчи гуруҳи чартер рейси билан Новосибирск шаҳридан ватанимизга олиб келинди. Қўшимча рейсларни ташкил қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.






