Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев хориждаги юртдошларимизни қизиқтираётган саволларига жавоб беришда давом этмоқда. Улардан бири юртдошларимиз сони кам бўлган мамлакатларга ҳам чартер рейслари ташкил қилиниши билан боғлиқ.
Жаҳонгир Хидайходжаев маълумотига кўра, бундай ҳолатлар ҳам инобатга олинган, улар ҳам эътибордан четда қолмайди.
Бунда ушбу давлатдан ўз фуқароларини олиб чиқаётган халқаро шерикларимиз ва минтақадаги қўшни давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Мисол учун 20 март куни Қозоғистон орқали 4 нафар фуқаромиз Мисрдан олиб келинди.






