АсосийЖАМИЯТ

Москва аэропортида кунлаб қолиб кетаётган ўзбекистонликлар турар жой билан таъминланганлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Москва аэропортида уч кундан бери қолиб кетган,  ётишга ҳам жойи...

'Москва аэропортида кунлаб қолиб кетаётган ўзбекистонликлар турар жой билан таъминланганлиги айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Москва аэропортида уч кундан бери қолиб кетган,  ётишга ҳам жойи йўқ фуқароларнинг мурожаатлари тарқалмоқда.

Ушбу мурожаатларга Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев томонидан жавоб берилди.


"Чартер рейс ташкиллаштирилгунга қадар Москва аэропортларидаги фуқароларимиз вақтинча турар жой билан таъминланмоқда. Бу учун Москвадаги элчихонамизга молиявий маблағлар ажратилди.  

Бу борада бошқа йўналишлардаги ишлар ҳам давом эттирилади," деди вазир маслаҳатчиси.

    Бошқа янгиликлар