АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг "ЎзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мухлислар онлайн тарзда ўзини қизиқтирган саволларни йўллаб, уларга масъуллардан батафсил жавоб олишди. Бу ҳақда коронавирус.инфо канали маълум қилди.
Савол: Сиртқи таълимдагилар, қайта тайёрлаш ва малака оширишдагиларга ҳам таътил бериладими? Апрель ойида бизда дарслар бошланиши керак эди?
Жавоб: Таътил барчага тегишли. Нафақат кундузги ёки сиртқи таълимдаги, балки қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўқиётган ва ўқиши лозим бўлганларга ҳам тегишли.
Апрель ойида карантиннинг давом этиш ёки этмаслиги ҳозирча бизга номаълум. Шунинг учун апрелга қадар вазиятга қараб яна қўшимча хабар бериб борилади.
Шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида масофавий таълим тўлиқ жорий этилган, сиртқи таълим учун ҳам етарли электрон ресурслар мавжуд.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники






