АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтга олиб кирувчи ҳар бир ЙПХ масканида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

Бугун – 22 март санасидан бошлаб Тошкент шаҳрида  барча жамоат транспорти ҳаракати ва...

'Пойтахтга олиб кирувчи ҳар бир ЙПХ масканида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда'ning rasmi

Бугун – 22 март санасидан бошлаб Тошкент шаҳрида  барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли пойтахтимизда  йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг  фаолиятини назорат қилиш мақсадида пойтахтимизнинг ҳар бир тумани ҳудудида ва  пойтахтимизга кириш чиқиш постларида, ЙПХ масканларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу дезинфекция амалиёти Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бажарилмоқда.  

Шунингдек фуқароларга йўловчи ташиш хизматини кўрсатаётган йўналишсиз таксилар фаолияти кузатиб борилмоқда. Ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиб, йўл кира нархлари сунъий оширилиб юборилмаслиги ҳам назоратга олинган.

 

Бошқа янгиликлар