Британия отоларингологлар ассоциациясининг маълум қилишича, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг муҳим аломатларидан бири экан. Олимларнинг таъкидлашича COVID-19 аниқланган кишиларда ҳид билишдан ташқари, таъм билиш қобилияти ҳам йўқолиши қайд этилмоқда.
Бу фактни Жанубий Корея, Хитой ва Италия тажрибаси ҳам тасдиқлади. Қайд этилган зарарланиш ҳолатларининг учдан икки қисмида аносмия (ҳид билиш ва таъм билишнинг йўқолиши) қайд этиляпти, деб ёзади ТАСС ассоциация хабарига илова билан.
Жанубий Кореядаги олимлар ҳам коронавирусдан енгил зарарланиш ҳолатларида айнан аносмия ўзига хос хусусиятлардан бири бўлганини айтишмоқда.






