АсосийЖАМИЯТ

Телеканаллар орқали эфирга узатиладиган дарслар давлат тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ўтиладими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев била...

'Телеканаллар орқали эфирга узатиладиган дарслар давлат тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ўтиладими?'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.  

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.  

Савол: Телеканаллар орқали эфирга узатиладиган дарслар давлат тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ўтиладими? Масалан, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларидаям дарслар ўтказиладими?  

Жавоб: ЎзМТРК телеканалларида телевизион дарслар 2 тилда (ўзбек ва рус тилларида) тасвирга олинмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий телеканали орқали қорақалпоқ тилида телевизион дарслар ҳам тайёрланмоқда.  

Қолган тилларда (қозоқ, қирғиз, туркман, тожик) зарурат туғилганда албатта маҳаллий телеканаллар билан ҳамкорликда телевизион дарслар тайёрланади.

Бошқа янгиликлар