АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. Унда тиббий ниқобларни қайта ишлатиш бўйича савол берилди.
Савол: Ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиш ёки ишлатилгандан кейин дезинфекциялаб, яна ишлатиш мумкинми?
Жавоб: Ниқобларни тури ва сифатига қараб ишлатиш муддатлари белгиланган. Оддий ниқоблар уч-тўрт соат ишлатилиши керак.
Узоқ муддатга 8-10 соатга чидайдиган ниқобларни ҳам ишлатиб бўлиб, чиқинди қутиларига ташлаш ва қайта ишлатмаслик лозим.





