Ижтимоий тармоқларда "Карантин доирасида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилади" деган ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. ️Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда коронтин инфо телеграм канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.






