АОКА ҳузуридаги махсус штабда ўтказилган онлайн брифинг бўлиб ўтди. Унда, Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев мактабларда ўқишни ёзда давом этадими, деган саволга қуйидагича жавоб берди.

— 15 март куни бош вазир раислигида ўтказилган махсус комиссия қарори билан 16 мартдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун таътил эълон қилинган. Таътил давомийлиги карантинга боғлиқ.
Махсус комиссия топшириғига асосан, 26 март куни Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга эпедемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда таътилни давом эттириш ёки эттирмаслик зарурияти юзасидан махсус ишчи гуруҳга таклиф киритади. Таътил вақтида белгиланган ўқув дастурлари телевизион дарслар орқали ўқувчиларга етказилади. Ҳозирча мактабларда ёзги таътил даврида ўқишни давом эттириш режалаштирилмаган






