АсосийЖАМИЯТ

Мутахассислар коронавирусга оид учта муҳим жиҳатни айтиб берди

Коронавирус яширин даврда – касаллик белгилари чиқмаса ҳам юқиш омилига эга. Бу ҳақда Соғл...

'Мутахассислар коронавирусга оид учта муҳим жиҳатни айтиб берди'ning rasmi

Коронавирус яширин даврда – касаллик белгилари чиқмаса ҳам юқиш омилига эга. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов хитойлик ҳамкасблари берган маълумотларга таяниб, "Дарё" мухбирига берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди.

20 март куни пандемиянинг олдини олишга қаратилган халқаро видеоконференцияда бўлиб ўтган ва унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этган. Баҳром Алматовнинг таъкидлашича, анжуманда хитойлик мутахассислар ўз тажрибаларини батафсил айтиб берган.

Баҳром Алматов, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори:

— Вирус ҳақида бир нечта янгиликлар айтиб ўтилди. Масалан, вирусни яширин даврида – касаллик белгилари чиқмаса ҳам юқиш қобилиятига эга эканлиги амалиётда кузатилган. Шунингдек, вирус ташувчиларининг эпидемиологик аҳамияти юқори эканлигини айтиб ўтди. Вирусга қарши юқори таъсир кўрсатадиган препаратлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Буларнинг барчасини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар олиб бормоқдамиз.

    Бошқа янгиликлар