1

Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи «Илҳақ» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

МАДАНИЯТ 22.03.2020, 22:20
Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи «Илҳақ» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи «Илҳақ» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди. Бу ҳақда режиссёр инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда дарё интернет нашри хабар берган.

 "Илҳақ" фильмининг мураккаб жанг саҳналари Беларусда суратга олинди.

Режиссёрнинг айтишича, фильмда йигирмага яқин Беларусь кино актёрлари суратга тушган. Улар орасида Геннадий Чуриков, Дмитрий Машко, Виктор Богушевич, Лолита Таборко, Алла Поплавская каби таниқли актёр ва актрисалар бор.

Маълумот учун, «Илҳақ» Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғидан бўлган Зулфия ая Зокирова ҳамда унинг Иккинчи Жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари — Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, шунингдек, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз елкасига олган тўрт келини тақдири хусусида ҳикоя қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1