АсосийDunyo

Буюк Британияда ёши 17 да, аммо танаси 104 ёшли кишиникидек бўлган ўсмир қиз вафот этди

Хейли исмли бу қиз туғма эрта қариш касаллиги билан туғилган. Прогерия ёки Хатчинсон-Гилфорд синдроми деб аталувчи ушбу касаллик туфайли инсоннинг танаси тез фурсатда қарий бошлайди. Соғлом инсонларга нисбатан 8 бор тезроқ юз брадиган қариш ҳолати туфайли, бундай касалликка чалинган инсонлар, афсуски узоқ умр кечира олмайдилар.

Кеча, 3 апрель куни, Хейлининг онаси ўзининг facebook’даги саҳифаси орқали қизининг вафоти ҳақида хабар берди.

- “Қизим боқий дунёга кетди. Кеча, 09:39 да у қўлимда сўнгги бор нафас олди ва жон берди” дейди у.

Айтиш керакки, гарчи хайлининг касаллиги олдиндан билинган бўлса-да, шифокорлар унга бу ташхисни 13 ёшида қўйишган. 14 ёшида у ўзи ҳақида китоб ёзди ва бир қатор фильмларда суратга тушишга улгурди.


 

    Бошқа янгиликлар