1

Норвегиялик шифокорлар саратонга қарши янги дори воситасини яратди

САЛОМАТЛИК 04.04.2015, 20:40
Норвегиялик шифокорлар саратонга қарши янги дори воситасини яратди

ScienceNordic.com илмий ахборот порталининг ёзишича, Норвегиядаги Берген университетининг профессора Карл-Хеннинг Калланд бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари саратонга йўлиққан ҳужайраларни йўқ қилувчи янги дори воситасини тажрибадан ўтказа бошлаган, дея хабар беради kun.uz нашри.

Тадқиқот гуруҳи аъзоларидан бири Си-Сун Кэнинг маълум қилишича, лабораторияда жониворлар устида ўтказилган тажрибалар давомида янги препарат ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатгани, уларни кичрайтиргани ва ҳатто бутунлай йўқ қилгани кузатилган.

Дорини яратишда саратонни даволашда қўлланадиган препаратлар билан бир қаторда Хитой табобатида қўлланиб келинган доривор ўсимликлар экстрактидан ҳам фойдаланилган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1