1

Транспорт вазирлиги: "Йўл кира нархларини сунъий равишда ошириб юбормаслик учун 400 га яқин инспекторлар жалб қилинган"

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 12:38
Транспорт вазирлиги: "Йўл кира нархларини сунъий равишда ошириб юбормаслик учун  400 га яқин инспекторлар жалб қилинган"

АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон транспорт вазирлиги вакили иштирокида онлайн брифинг ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.  

УзРепорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган брифингда Ўзбекистон транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов қуйидаги маълумотларни таъкидлаб ўтди. 

— Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида дезинфекцияланмаган, ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланаётган лицензиясиз ҳайдовчиларга нисбатан пойтахтнинг 11 ҳудудида махсус рейдлар уюштирилмоқда. Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан жамоат транспортларини дезинфекция қилиш, Республикамизнинг вилоятларга қатновчи йўналишсиз таксиларнинг йўл кира нархларини сунъий равишда ошириб юборишларини олдини олиш  бўйича  ўтказилаётган тадбирларга 400 га яқин инспекторлар жалб қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1