Алипаша Аҳмедов, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг матбуот котиби:
Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.
Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.