1

Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 12:16
Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда карантинга олинган шахслар сонига оид рақамларни очиқлади: «Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига қадар республикага чегара орқали кириб келган 837 минг нафар фуқаро [бирламчи] тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган 19 479 нафар шахс 14 кунлик тиббий карантинга олинган.

Ҳозирги кунга келиб, улардан 6 748 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг хулосалари асосида карантиндан ечилган, қолган 12 731 нафари тиббий кузатувда қолмоқда. Улардан 7 416  нафари тиббиёт масканларида, 5 315 нафари уй шароитида карантин ўтамоқдалар.

ИИВ расмийси  қайси ҳудудда қанча одам уй карантинига олинганига ҳам ойдинлик киритди:

  • Тошкент шаҳрида – 1 794 нафар
  • Тошкент вилояти – 783
  • Навоий в. – 380
  • Бухоро в. – 373
  • Жиззах в. – 336
  • Наманган в. – 311
  • Сурхондарё в. – 262
  • Самарқанд в. – 250
  • Хоразм в. – 218
  • Қашқадарё в. – 202
  • Андижон в. – 170
  • Фарғона в. – 157
  • Қорақалпоғистон – 44
  • Сирдарё в. – 35.

«Уларнинг барчаси, яъни 5 315 нафари ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этиши юзасидан расмий огоҳлантирилдилар», деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1