1

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар ва карантиндагиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди (видео)

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 12:50
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар ва карантиндагиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди (видео)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди: 

– Аксарият давлатларда коронавирус инфекцияси бўйича вазият жиддийлашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида коронавирусга чалинган 49 фуқаро аниқланган. Коронавирус бўйича эпидемик нохуш ҳудудларга бориб келган ва касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган 11 мингдан кўпроқ одамга карантин муддатини ўтаб, саломатлиги кафолатланганидан кейин уйига жавоб берилди.

Бугунги кунда 20 мингдан ортиқ одам карантинда бўлса,  коронавирусни юқтириб олганларнинг 10 нафарида ўпка яллиғланиши, яъни пневмония белгилари кузатилган бўлса, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли, дея маълум қилди Нурмат Отабеков

Шунингдек, мутахассис одамларни ушбу вазиятда ўзларини қандай тутишлари бўйича кўрсатма ва тушунчалар ҳам берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1