1

Бош прокуратура ходимлари ўз иш ҳақларининг бир қисмини COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун тузилган жамоат фондига ўтказишди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 13:22
Бош прокуратура ходимлари ўз иш ҳақларининг бир қисмини COVID-19  пандемиясига қарши курашиш учун тузилган жамоат фондига ўтказишди

Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини COVID-19  пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб бердилар.

Бу каби акциялар эса, синовли дамларда халқимизни янада жипслаштиради, ҳамжиҳатликни кучайтиради, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигининг амалий исботи бўлади.

Бугун халқимиз, жаҳон ҳамжамияти яна бир синовга дуч келди. Бу ҳам бўлса, янги типдаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ жиддий вазиятдир.

Инфекция аниқланган давлатлар, уни юқтирган одамлар сони кун сайин кўпайиб бораётгани энг аввало, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишни талаб этмоқда.  

Шу боис, Ўзбекистонда ҳам халқимизни бу офатдан асраш, вирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали иш олиб борилмоқда.

  •  Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги “Короновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳозирги шароитда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида 10 трлн. сўм маблағнинг йўналтирилди.
  • Бундан ташқари, тадбиркорлар учун бюджетга тўланадиган солиқ ва ажратмалар миқдори кескин камайтирилди, баъзи йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш маълум муддатга тўхтатилди.
  • Хўжалик юритувчи субъектлар учун белгиланган бир қатор солиқлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилиб, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайдиган бўлди.
  • 2021 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш ҳам тўхтатиб қўйилди.
  • Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлаш муддати узайтирилди, уларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган даромадлари солиқдан озод қилинди.
  • Короновирус сабабли карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга нафақа тўлаш белгиланди. Бундай шахслар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқиланди.

Инфекцияга қарши курашга жалб қилинган шахсларни ҳам ҳар томонлама рағбатлантиришнинг самарали чоралари белгиланди.  

Аниқ мақсадга йўналтирилган, ортиқча ваҳималардан холи тарзда жорий этилган қатъий карантин чоралари эса, касалликнинг шиддат билан тарқалишига тўсиқ бўлмоқда.

Энг муҳими, шу кунларда меҳр-мурувват, саховат каби халқимизга хос хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1