1

Қозоғистондаги виза муддати тугаган ўзбек фуқароларига карантин сабаб маъмурий чоралар кўрилмайди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 13:40
Қозоғистондаги виза муддати тугаган ўзбек фуқароларига карантин сабаб маъмурий чоралар кўрилмайди

Қозоғистонда коронавирусининг тарқалишига қарши курашнинг чекланган чоралари муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси қарор қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасининг хабарига кўра, мазкур қарор билан Қозоғистонда бўлган хорижий фуқаролар учун визалар ва ишлаш рухсатномаларини 2020 йил 20 апрелгача ҳамда 57 мамлакат учун визасиз режим тўғрисидаги аввалги низомга мувофиқ Қозоғистон ҳудудига кирган хорижий фуқароларнинг яшаш муддати 30 кунга узайтирилди. 

Шунга кўра, ушбу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилмайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1