1

Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинса, уларни ўша давлатлар даволайдими ёки Ўзбекистонга юбориладими?

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 14:30
Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинса, уларни ўша давлатлар даволайдими ёки Ўзбекистонга юбориладими?

Чет давлатларда юрган Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинса, уларни ўша давлатлар даволайдими ёки Ўзбекистонга юбориладими?

Ушбу саволга Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов томонидан жавоб берилди.  

" Халқаро тиббий-санитария қонун-қоидаларига асосан, юқумли касаллик қайси давлатда қайд этилган бўлса, ўша давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими хизмати томонидан даволаш йўлга қўйилган. Беморни бошқа давлатларга юбориш мумкин эмас.

Агарда чегарадан ўтиш жараёнида аниқланса, у ердаги санитария-карантин постларидаги тиббиёт ходимлари томонидан касалликда гумон қилинган беморлар, фуқаролиги ким бўлишидан қатъий назар, вақтинчалик «изолятор»ларга жойлаштирилади. Ва тиббиёт муассасасига телефон орқали мурожаат қилиб, белгиланган юқумли касалликлар шифохонасига госпитализация қилинади ва ўша ерда ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш тадбирлари давом эттирилади."

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1