1

Ҳосият Рустамова дунё шоир-ёзувчиларини планета хавфсизлиги учун меҳр-муҳаббат вирусини "ишлаб чиқариш"га чақирмоқда

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 14:41
Ҳосият Рустамова дунё шоир-ёзувчиларини планета хавфсизлиги учун меҳр-муҳаббат вирусини "ишлаб чиқариш"га чақирмоқда

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳарири Хосият Рустамова таҳририят номидан  ажойиб ташаббус билан чиқибди. Шоира ушбу чақириғи 3-4 тилга таржима қилинган ва тарқатилган, шундан сўнг таҳририят почтасига дунёнинг ҳар тарафидан фикрлар оқиб келган.

Ўзбекистондаги "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири, Хосият РУСТАМОВА:

"Мен дунёни жуда катта деб ўйлардим. Мен билган дунёнинг Осмонлари шу қадар баланд эдики, унга қараш ҳам қўрқинчли эди! Мусибат бутун бир инсониятни бир жойга йиғди. Бугун кўриб турибманки, танганинг бир тарафига сиғадиган Дунёмиз бор! Бизлар эса ҳеч киммиз! Аммо, яна бир нарсани ҳис қиляпманки, юрагимизда ўликни тирилтира оладиган Меҳримиз, бугун яшаб туришимиз ва атрофимиздагилар, узоқдаги яқинларимиз учун зарур бўлиб турган Муҳаббатимиз бор. Бугунги кунда қуёш нури қанчалик зарур бўлса, бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббат ҳам шу қадар аҳамиятлидир. Менинг азиз Дўстларим – Бутун Дунё шоир-ёзувчилари! Бугун Сизларни Меҳр-Муҳаббат, Инсониятни асраб қолиш, Планета хавфсизлиги учун ҳажми 2-3 коғоздан иборат бўлган асар ёзишга чақираман! Биз, ўзимиз билмаган ҳолда кимларгадир малҳам бўлишимиз, Шоир-ёзувчилар бутун коинотни асраб қолишимиз мумкинлигини, меҳр-муҳаббатга ҳеч қачон, ҳеч қандай вирус юқмаслигини исботлашимиз керак! Биз бутун Инсониятни кўзлари ёшсиз кўргимиз келаётганини ёзганларимизда акс эттирайлик! Сизларни чин қалбим билан севаман! " 

 

 

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳарири Хосият Рустамова таҳририят номидан ушбу ажойиб ташаббус билан чиқибди. Шоиранинг айтишича, ушбу чақириқ 3-4 тилга таржима қилинган ва тарқатилган, шундан сўнг таҳририят почтасига дунёнинг ҳар тарафидан фикрлар оқиб келмоқда. Юртимиздаги ёзувчи-шоирларни ҳам ушбу мавзу атрофида бирлашишга чақирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1