Пандемия натижасида эълон қилинган Карантин жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам карантин эълон қилганлиги хақида хабар бермоқда. Шу муносабат билан Идора иш тартиби онлайн режимига ўтган. Таъкидланишича, аҳолининг мурожаатлари онлайн шаклда қабул қилинади ва белгиланган тартибда жавоб қайтарилади.
Маълум қилинишича, карантин вақтида асосий ишга таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, айримлари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтади. Қабулхона, бўлимлар ва хоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Диний идора ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Таъкидланганидек, сўровлар электрон ва телефон орқали қабул қилинади.
Фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг umi-devon@umail.uz электрон манзилига мурожаатларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, сўровлар қуйидаги 78-150-64-40 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар диний саволларига жавобларни fatvo.uz сайти ва 78-150-33-44 call-марказ орқали ҳам олишлари мумкин.






