1

ССВ беморлар коронавирусни қаердан юқтириб олгани бўйича тўлиқ маълумот берди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 16:36
ССВ беморлар коронавирусни қаердан юқтириб олгани бўйича тўлиқ маълумот берди

Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган.Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1