1

Бир одам неча маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкинми?

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 17:19
Бир одам неча маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкинми?

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилди. Унда мамлакатимиздаги аниқланган вирус ҳақидаги саволларга жавоб берилди. 

Савол: Бир одам нечта маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкин?

" Коронавирус инфекцияси шундай касалликки, ушбу касалликни бир марта юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади.  Бироқ шуниси ҳам борки, коронавируснинг 40дан ортиқ вариантлари (штамплари) бор. Бир турдаги коронавирусдан ҳосил бўлган иммунитет иккинчи турдаги инфекция учун иммунитет бўла олмайди.  Бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги коронавирус инфекцияси тарқалган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, бир инсон ушбу касалликдан бир неча бор хасталаниши мумкин" дейди Нурмат Отабеков.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1