1

Косон бозоридаги поябзал таъмирловчи аёл: "Пул топишнинг айби йўқ"

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 18:28
Теглар: поябзал, уста
Косон бозоридаги поябзал таъмирловчи аёл: "Пул топишнинг айби йўқ"

Пойабзал тузатиш устаси аёл киши эканлигини ҳеч кўрганмисиз?

Албатта кўрган бўлишингиз мумкин, лекин камдан-кам ҳолатларда.

Эргашой Ражабова Косон тумани деҳқон озиқ-овқат бозоридаги йўлакда 8 йилдан бери устачилик қилади, дейилган Косон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. 

-Пул топишнинг айби йўқ, муҳими меҳнатингиз ҳалол бўлсин,- дейди Эргашой Ражабова.

Косон тумани ҳокими Асрол  Бойкараев бозор фаолиятини ўрганиш давомида Эргашой Ражабова  иш фаолиятини кузатди. У билан суҳбатлашиб, оилавий шароитини ўрганди. Меҳнат қилиши учун барча зарур имкониятлар яратиб берилишини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1