АсосийДУНË

Эронда сув тошқини қурбонлари сони 12 кишига етди

Эронда мавсумий тошқинлар қурбонлари сони 12 кишига етди, 21 киши жароҳатланди, икки киши...

'Эронда сув тошқини қурбонлари сони 12 кишига етди'ning rasmi

Эронда мавсумий тошқинлар қурбонлари сони 12 кишига етди, 21 киши жароҳатланди, икки киши бедарак кетди, дея «РИА Новости» манбасига таяниб Хабар маълум қилди.

«Маълумотларга кўра, жами 11 та провинцияда айни вақтга келиб 21 киши жароҳатланган, икки киши бедарак кетган, 12 киши эса ҳаётдан кўз юмган», — дея хабар берди Эрон Тез ёрдам матбуот хизмати.

Март-апрелда одатда Эронда ёғингарчилик кўпайиб, мамлакатнинг турли жойларида сел ва тошқинларни келтириб чиқаради. Ўтган бир неча кун давомида қуйган жала мамлакатнинг 11 та провинциясида сув тошқинларига сабаб бўлган (Эронда жами 31 та провинция бор).

Ўтган йили март-апрель ойларида сув тошқинлари Эрон провинцияларининг қарийб ярмида жиддий вайронагарчиликларни келтириб чиқариб, 70 кишининг умрига зомин бўлганди.

Бошқа янгиликлар