1

Карантин тартиби кучайтирилмоқда: қайси ҳаракат учун қандай жазо белгиланган?

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 19:44
Теглар: қонун, карантин
Карантин тартиби кучайтирилмоқда: қайси ҳаракат учун қандай жазо белгиланган?

Карантин учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: қайси ҳаракат учун қандай жазо белгиланган? Депутатлар. кучайтирилган тартибни бузганларга жазо тайинлаш бўйича қонунчиликка қандай қўшимчалар киритмоқчи? Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

📝Депутатлар томонидан карантин тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

📌Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига янги модда киритилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.  

 

❗️Унга кўра, шундай маълумотни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёҳуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.  

 

❌Бундай маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёҳуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

 

👉Шунингдек, санитарияга оид қонун хужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш;

 

🤧шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш;

 

😷карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;

 

👉касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки захарланиши реал хавфини келтириб чиқарса;

 

👥ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан махрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёҳуд ёҳуд беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.  

 

❎Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса икки йилдан уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёҳуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

 

❎Ўша қилмиш одамларнинг, яъни кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлса етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

 

⚡️Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам бир қатор қўшимчалар киритилмоқда.  

 

💰Жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

 

⚡️Шунингдек, қонунда касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.

 

✍️Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1