АсосийДУНË

"Агар гидроксихлорохиндан тўғри фойдаланилса, муолажанинг 6-кунида вирус ҳалок бўлади". Дунё шифокорлари тавсия билан чиқди

Франция ва Бельгияда шифокорлар коронавирусни даволаш учун Гидроксихлорохин препаратидан р...

'"Агар гидроксихлорохиндан тўғри фойдаланилса, муолажанинг 6-кунида вирус ҳалок бўлади". Дунё шифокорлари тавсия билан чиқди'ning rasmi

Франция ва Бельгияда шифокорлар коронавирусни даволаш учун Гидроксихлорохин препаратидан расман фойдаланишни тавсия этмоқда, дея ёзди ЎзА.

Маълум бўлишича, ушбу дори воситаси бундан 40 йил олдин кашф этилган ва эркин тарзда фармацевтика бозорига чиқарилган. Энди эса гидроксихлорохин фақат госпиталларга ва касалхоналарнинг интенсив терапия бўлимларигагина берилади ва энг оғир беморларга қўлланади.

Бельгия Тиббий тадқиқотлар маркази мутахассислари мамлакат миллий телевидениеси орқали чиқиш қилиб, агар гидроксихлорохиндан тўғри фойдаланилса, муолажанинг 6-кунига бориб вирус ҳалок бўлишини айтишган.

    Бошқа янгиликлар