Сирдарёда ЙТҲ натижасида яна бир инсон бевақт вафот этди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, кеча, 24 март куни соат 02:30 да Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 6-км.да “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳайдовчи Ф.М. “Кобалт” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ш.Қ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Кобалт” русумли транспорт воситасининг йўловчиси А.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






