14 март куни Олмазор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 28 ёшли Фарруҳ М. таниши 28 ёшли Шохруҳ М.га биргаликда тадбиркорлик қилишни: тилла тақинчоқлар олди-сотдиси билан шуғулланишни такли қилган. Шу баҳонада у 2017 йилнинг сентябрь ойидан 2018 йилнинг сентябрь ойига қадар Шохруҳдан 54 000 АҚШ доллари олган. Аммо Фарруҳ ҳеч қандан бизнесни йўлга қўймасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шахар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари, ҳаддан ташқари ишонувчан бўлманг, пулларингизни ва қимматбаҳо буюмларингизни бегоналарга берманг" дейилади хабарда.






