Sevimli

100 ёшга кирган кекса америкалик аввал рафиқасини сўнг ўзини ўлдирди

ДУНЁ 07.04.2015, 14:46
100 ёшга кирган кекса америкалик аввал рафиқасини сўнг ўзини ўлдирди

АҚШнинг Арканзас штати, Элмвуд-Парк шаҳарчасида истиқомат қилувчи, яқин кунларда 100 ёшга кирган фуқаро рафиқасини болта ёрдамда ўлдирди, кейин эса ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради Gazeta.ru нашри.

Майкл Жаскиннинг 88 ёшли рафиқаси Розалия Жаскиннинг жасади ётоқхонада, Майклнинг ўзи эса ювиниш хонасидан топилди. Маълумотларга кўра, қотиллик содир этилган вақтда уйда улардан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг фикрларига кўра, эр ва хотин тинч ҳаёт кечиришган, кўчада, жамоат жойларида доимо бирга кўринишган. Бироқ полицияда уларнинг оиласи нотинч бўлгани ҳақидаги далиллар борлиги айтилмоқда. Айни вақтда қотиллик сабаблари аниқлаштирилмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+31.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10860.14
USD 23.45
11182.69
EUR -132.98
185.88
RUB -10.7
1