АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини ўрганиш мақсадида телефон сўровлари ўтказилди

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мониторинг режимида мамлака...

'Коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини ўрганиш мақсадида телефон сўровлари ўтказилди'ning rasmi

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази мониторинг режимида мамлакат фуқароларининг COVID-19 коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлик даражасини аниқлаш ва Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш мақсадида телефон сўровлари ўтказди.

Икки босқичда ўтказилган тадқиқотда (I босқич - 26 февралдан 2 мартгача, II босқич -16-20 март кунлари) мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи, 18 ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катталар иштирок этдилар.

Телефон сўрови давомида аниқландики, фуқароларнинг 75,4%и коронавирус инфекцияси тўғрисида етарлича, тўла даражада хабардорлар, сўровнинг ҳар бешинчи иштирокчиси “нималарнидир эшитганини, лекин батафсил билмаслигини” билдирди.

Сўровлар мониторинги “тўла даражада хабардор” бўлган фуқаролар сонининг 29,7%га ўсганлигини кўрсатди, бу эса ўз навбатида мамлакатда Сovid-19 коронавирус инфекцияси ҳақида тўла ва ҳаққоний маълумотнинг кенг халқ оммасига етиб бориши учун кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигидан далолат беради. Шуниси равшанки, коронавирус тўғрисида ваколатли манбалардан олинган маълумотлар алоҳида долзарблик касб этади. Аҳолининг ушбу долзарб масалаларга қизиқиши юқорилигини инобатга олиб, мамлакатда инфекциянинг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик масалалари, коронавирусдан ҳимояланишга ёрдам берувчи чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларининг доимий диққат-эътиборида бўлиши керак.

    Бошқа янгиликлар