1

Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпайди

ДУНЁ 25.03.2020, 16:54
Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпайди

Россияда бир кунда коронавирусга чалинганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди — сўнгги сутка давомида касалланиш бўйича 163 та янги ҳолат қайд этилди.  Уларнинг аксарияти — 120 таси Москвада аниқланган.

Қолган 43 та ҳолат Россиянинг турли ҳудудларида қайд этилган. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 658 кишига етган, шулардан 28 нафари тузалган. Касалланганларнинг 410 нафари Москвада аниқланган.

«Ҳозирги кунда Россияда инфекциянинг бундай тез тарқалиши фуқароларнинг Европа мамлакатларидан олиб келиниши билан боғлиқ. Чет элдан қайтиб келгандан кейин 14 кун давомида изоляция қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади «Росподребнадзор» хабарида.

Бир кун аввал Россияда коронавирусга чалиниш бўйича 57 та ҳолат қайд этилган. 25 мартга келиб эса улар сони қарийб уч бараварга ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1