АсосийDunyo

Марғилонлик одам ўғлига Месси деб исм қўйди (фото)

Твиттер фойдаланувчиси Сардор Юсупов марғилонлик Мессининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини микроблогига жойлади, дея хабар беради telegraf.uz нашри.

Айтиш жоиз, хорижлик машҳурлар инсонларнинг исмини қўйиш ҳолати бизда тез-тез учрамоқда.

2009 йил Гулистонда ўтган “Умид ниҳоллари” мусобақасида қашқадарёлик йигит ҳамманинг эътиборини тортганди. Исм фамилияси Марадона Сафаров эди. Фарғоналик Брюсли исмли каратечи йигит ҳам бўларди.

Бир пайтлар “Чемпион” газетасида ўғлига Дэвид Бекхэм деб исм қўйган ота ҳақида мақола чиққанди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаровнинг ўғлини исми Рауль. Бу болани “Спорт” телеканалида бериладиган ролик орқали яхши танийсиз. Марғилонга қайтсак. Марғилонлик Месси Алижонов 2014 йил 12 октябрь куни Марғилонда туғилган. Отасининг исми Акмалжон. 

    Бошқа янгиликлар