АсосийЖАМИЯТ

90 нафар фуқаро карантин талабларини бузганлиги аниқланди

Афсуски шунча огоҳларинтиришларни назар-писанд қилмасдан, ҳукумат халқдан карантинни сақла...

'90 нафар фуқаро карантин талабларини бузганлиги аниқланди'ning rasmi

Афсуски шунча огоҳларинтиришларни назар-писанд қилмасдан, ҳукумат халқдан карантинни сақлашни илтимос килиб, жарима билан таҳдид қилаётганига қарамай аҳоли орасида карантин талабларини бузаётганлар учраб турибди. 

Ички ишлар вазирлиги томонидан қайд этилган маълумотга кўра уларнинг 3 нафари жиноий (Самарқанд - 2 нафар, Қорақалпоғистон - 1 нафар) ва 87 нафари маъмурий (Тошкент вилоятида 16 нафар, Бухорода 15 нафар, Жиззахда 14 нафар, Тошкент шаҳрида 12 нафар, Қашқадарёда 9 нафар, Самарқандда 6 нафар, Сирдарё, Навоий, Сурхондарё ва Хоразмда 3 нафардан, Фарғонада 2 нафар ва Наманганда 1 нафар ) жавобгарликка тортилди.

Бошқа янгиликлар