АсосийJamiyat

Карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди

'Карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди'ning rasmi

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда карантин талабларини бузганлик учун белгиланган янги чора-тадбирлар ҳақида баёнот берилди.

Баёнотдан парча:

— Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

❗️Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

❗️Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

❗️Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар