Коронавирус.инфо канали карантин билан боғлиқ муҳим янгиликларни улашди. Расмийларнинг билдиришича:
❗️Карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига 24 март санасидан бошлаб, фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.
❗️2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилди.
❗️Карантин даврида инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди ва мажбурият бажарилмагани учун шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади.






