“Матиз” ҳайдовчиси телефонга чалғиб, бетон тўсиққа урилди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Аниқланишича, кеча, 24 март куни соат 18:30 ларда Ангрен шаҳар эски Жигаристон маҳалласи томондан 8-март маҳалласи томонга ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.М. “Матиз” русумли транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақмаган ҳолатда бошқараётиб, уяли алоқа воситасига чалғиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўналиши бўйича бетон тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, ҳайдовчи Х.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз, дейилади расмий хабарда.






