1

ССВ беморлар аҳволи оғирлигини билдирган ва "ризолик сўраган" тиббиёт ходими видеоси бўйича изоҳ берди

ЖАМИЯТ 25.03.2020, 22:23
ССВ беморлар аҳволи оғирлигини билдирган ва "ризолик сўраган" тиббиёт ходими видеоси бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграм каналлари орқали кийимига ва сўзларига қараганда тиббиёт ходими бўлган, аммо ўзини таништирмаган аёлнинг "беморлар аҳволи оғирлиги"ни айтиб, ўз яқинларига «розилик сўраб» йиғлаган видеоси тарқалган эди.

Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов  Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевдан бу масала бўйича изоҳ сўради.

Вазирлик расмийсининг маълум қилишича, видеодаги аёл вирусология илмий текшириш институти ходими эмас.

"Ҳозир айни шу масала бўйича суриштирув олиб боряпмиз ва тўлиқ маълумот бўлиши билан хабар берамиз. Аммо дастлабки хулосалар бўйича айтиш мумкинки, айнан бу аёл вирусология илмий текшириш институтида шифокор ёки ҳамшира бўлиб ишламайди. Бу масалага институт раҳбарияти томонидан ҳам аниқлик киритилди. Аёлнинг ўзи ҳам қайси шифохонанинг қайси беморлари оғир аҳволда эканлигини аниқ айтмаган. Бу тиббиёт ходими қаерда ишлаши ҳақида суриштирувлар олиб боряпмиз.

Энг муҳими, коронавирусга чалинган беморлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида мунтазам ахборот бериб келяпмиз ва эҳтиросларга берилган ҳолда аҳоли орасида саросима чиқаришга ҳожат ҳам йўқ, бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча дастлабки хулосалар ва аниқ ахборот, қўшимча янгилик бўлиши билан эълон қиламиз", деди Фурқат Санаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1