АсосийЖАМИЯТ

Давлат мулкида ижарада турганлар ижара ҳақи тўламайди

"Яхши хабарлар ҳам бор" деб ёзади, блогер Хушнудбек. Коронавирус сабабли тадбиркорлар...

'Давлат мулкида ижарада турганлар ижара ҳақи тўламайди'ning rasmi

"Яхши хабарлар ҳам бор" деб ёзади, блогер Хушнудбек. 

Коронавирус сабабли тадбиркорларга ижара, хусусийлаштириш ва инвестиция мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар бериладиган бўлибди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

1) Шу кунга қадар давлат мулки объектларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган аммо, карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди!

2) Карантин вақтида инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди ва мажбурият бажарилмагани учун шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, тадбиркорлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади;

3) Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият туфайли давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалда бўлган шартномаларга асосан харид тўловлари ўз вақтида бажарилмаса Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, муддат қайта кўриб чиқилади.

4) Карантин вақтида акциядорларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлислари ва акциядор (иштирокчи)ларнинг умумий йиғилишларини онлайн режимда масофадан туриб, замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда овоз бериш орқали ўтказиш тизимини бир ой ичида жорий этиш юзасидан Агентлик томонидан чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу бўйича алоҳида баёнот берилади.  

 

    Бошқа янгиликлар