1

Нишон туманида “вилоят ҳокими келади”, дея фермерлар йиғилишга чақирилганми? Ҳоким вазиятга изоҳ берди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 13:36
Нишон туманида “вилоят ҳокими келади”, дея фермерлар йиғилишга чақирилганми? Ҳоким вазиятга изоҳ берди

25 март куни Қашқадарё  вилояти Нишон туманида “вилоят ҳокими келади”, дея бир гуруҳ фермерлар йиғилишга чақирилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.  

Юқоридаги ҳолат юзасидан вилоят ҳокими З.Мирзаев ҳам ўз фикрини билдириб ўтди:

— Туманда қарийб 4 соат юриб, бозорлардаги савдо сотиқ, ғалла парвариши, чигит экишга тайёргарлик ишлари билан танишдим. 4 жойда тўхтаб фермерлар билан очиқ ҳавода гаплашдим. Учрашув иштирокчилари тиббиёт ниқобида эди. Шу ўринда, айтиш жоизки, мақолада жой ёки алоқа ўрнатиш учун аниқ шахс ҳақида маълумот берилмаган. Яъни, анонимлик усулида асоссиз ёзилган мақолалар аслида кўриб чиқилмаслиги ҳам мумкин. Аммо, мақолада айтилаётган ҳолат қачон ва қаерда бўлганлиги, ҳоким номидан ким топшириқ берган-бермаганлиги ҳолатларини ўрганишни шахсан ўзим назорат қилмоқдаман.

Туманларга чиқиб соҳаларни ўрганиш масаласига келадиган бўлсам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонини 26 бандида белгиланган (Ҳокимликлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чораларининг амалга оширилиши, санитария-эпидемиологик ва тиббиёт муассасаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш устидан шахсий назорат ўрнатиши, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича қўшимча захиралар аниқланиш) вазифалар ижросини изчиллик билан яқин фурсатларда таъминлашдан иборатдир.

Шахсан ўзим ҳар куни битта туманга чиқиб бозордаги нархлар, карантинда сақланаётган фуқароларнинг аҳволи, коммунал  ва қишлоқ хўжалигидаги муаммолар, тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ масалалар билан яқиндан танишмоқдаман.  

Ҳозирги вазият талабидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги, вилоят ДХХ, Миллий гвардия, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари узлуксиз иш режимига ўтиб ишламоқда. Мақсадимиз – халқимиз бошига тушган синовли кунларни бирдамлик билан енгиб ўтиш!

Йиғилишларни вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан видеоконференц алоқа ва онлайн мулоқот тизими орқали ўтказмоқдамиз. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини қабул қилиш мақсадида 2 та махсус ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Коронавирус муносабати билан, барчага баробар жорий этилган чекловларни амалга оширишда бизга кўмакдош бўлаётган савобталаб фуқароларимиз, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари ва блогерларга миннатдорчилик билдираман.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1