АсосийJamiyat

Термизда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

'Термизда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Кеча,  26 март куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Термиз туманининг “Айритом” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-99 “Мангузар-Хонрабод-Шартуз” автомобиль йўлининг 14-15 км оралиғида 1970 й.т. ҳайдовчи Х.Б. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, 1996 й.т. ҳайдовчи М.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.  

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.Б. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчиси - 1975 й.т. Ў.А. оғир тан жароҳати олиб шифохонага етмасдан вафот этган.  

Шунингдек, “Матиз” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1973 й.т. Ф.А. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз, дея огоҳлантирмоқда Бош Бошқарма. 

    Бошқа янгиликлар