Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири матбуот котиби коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда иштирок этиб, айни вазиятда вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Унда таъкидланишича, ҳозирда Туркияда, хусусан Истанбулдаги вазият таранглигича қолмоқда.
"Ҳурматли Истанбулдаги фуқароларимиз, Бош консулхона Ўзбекистонга қайтмокчи бўлган фуқароларимиз рўйхатини тузиб, уни ТИВга юборади. Ушбу рўйхат ҳар куни мурожаатлар асосида янгиланиб, тўлдирилади ва ваколатли идораларга, хусусан Республика махсус комиссиясига, Транспорт, Соғлиқни сақлаш, Фавкуолдда вазиятлар вазирлигига ва миллий авиакомпаниямизга юборилади. Ушбу идоралар ҳамкорликда чартер рейсларини амалга ошириш ва ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Истанбулдан 21 ва 24 март кунлари чартер рейслари ташкиллаштирилиши натижасида 500 га яқин ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Ушбу жараён давом этади.
Лекин Бош консулхона олдида тўпланиб, дипломатларимиз ваколатига кирмайдиган турли талаблар қўйиш (зудлик билан чартер рейсини ташкиллаштириш) билан масалани ҳал қилиб бўлмайди, вазият таранглигича қолаверади.
Шу ўринда Бош консулхонага ўз мурожаатларингизни +90 537 668 49 60 рақамга WҳацAпп ва Телеграм мессенжерлари орқали юборишингиз мумкин (жумладан, паспорт ва агар мавжуд бўлса авиачипта нусхаси).
Мамлакатимизда ҳам ўз юртига кета олмаган чет ел фуқаролари қайд етилган. Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентдаги хорижий мамлакатлар дипломатик ваколатхоналари билан яқин алоқада бўлиб туриб, бугунги кунга қадар алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 3000 дан ортиқ чет ел фуқароларини ўз ватанларига қайтиш максаласи ҳал қилинди. Хориж фуқаролари ҳам вазиятни тушуниб, Ўзбекистоннинг ички тартиб ва қоидаларига риоя етиб, сабрли бўлиб, ўз елчихоналари билан алоқада бўлиб туришган ва уларнинг кўрсатмалари асосида аеропортга бориб ўз ватанларига қайтиб кетганлар.
Ҳурмали Туркиядаги фуқароларимиз, сизни бироз сабрли ва матонатли бўлишга, тинчлик ва осойишталикни сақлашга чақириб қоламиз.
Бугунги оғир вазият нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда кузатилмоқда. Хаттоки йирик ривожланган давлатлар ҳам фалаж ҳолига келиб, муаммони ҳал қилишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Баъзи давлатлар еса ҳатто ўз фуқароларини ҳам қабул қилишдан бош тортмоқда.
Лекин хориж давлат фуқаролари вазиятни тўғри баҳолаб, ўз ҳукуматларига дастак бўлмоқда ва ортиқча муаммо келтириб чиқармасликка ҳаракат қилмоқда.
Мамлакатимиз ҳам албатта бу оғир дамлардан ўтиб олади. Биз буюк аждодлар авлодимиз, бундан ҳам қийин ва машаққатли дамларда ғуруримизни, маданиятимизни йўқотмасдан қийинчиликларни матонат билан йенгиб ўтган халқмиз. Ўзлигимизни йўқотмасдан, саросимага тушмасдан, сабр ва қаноат билан вазиятни идрок қилиб, оғир босиқлик билан мавжуд ҳолатга ёндашишга ундаймиз.






