АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус сабаб бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш қандай тартибда амалга оширилади

Uzbekistan Airways  авиакомпанияси бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш...

'Коронавирус сабаб бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш қандай тартибда амалга оширилади'ning rasmi

Uzbekistan Airways  авиакомпанияси бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш бўйича тартибни эълон қилинди.

"Аввал хабар берганимиздек, бизга ҳар куни бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб аризалар тушмоқда" дейилади хабарда. 

 Бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилади. 
Чипталарни қайтариш ёки уларни чекловлар бекор қилинганидан сўнг амалга ошириладиган авиакомпаниямизнинг қатновларига қайта бронлаш жарималар ва санктсияларсиз амалга оширилади. 

Шунингдек, "Сизнинг эътиборингизни авиачипта бир йил давомида амал қилишига қаратамиз" дея ёзилган авиакомпания хабарида.

    Бошқа янгиликлар