Расман 27 мартдан бошлаб, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг ҳудуд бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳар махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бекобод шаҳрига қўшни туманлар ва вилоятлардан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.
Бекобод шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бекобод шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга шаҳарга кириш учун, Бекобод шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда шаҳар ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан шаҳарда ҳудудларга бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.






