АсосийЖАМИЯТ

Светлана Артикова: "Агар ҳукумат сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз!"

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари  Светлана Артикованинг берган маълумотга кўра, 26...

'Светлана Артикова: "Агар ҳукумат сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз!"'ning rasmi

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари  Светлана Артикованинг берган маълумотга кўра, 26 мартдан ҳозирга қадар Республика бўйлаб 983 нақар фуқаро санитария талабларини бузган.

Бугун кўпчилик тиббиёт талабларига, қонунларга риоя қилмоқда. Аммо, беш қўл баробар эмас. Тартибларга беписанд муносабатда бўлаётганларга ҳам ўз муносабатини билдирди Бош прокурор ўринбосари. 

-Санитария талабларини бузганларни ҳукумат нима қилиши керак?! Фақат огоҳлантириш билан чеклана олмайди-ку. Шу сабабли талаблар кучайтирилди, қоидабузарлар жавобгарликка тортилади.

Ҳудудларда штаблар тузилган. У ерда тун-у кун ишламоқдамиз. Агар ҳукумат, Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз. Барчамиз бошимизга келган синовлардан эсон-омон ўтсак, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида ҳақиқий жаннатмаконга айланади. Бу ахир бизнинг қўлимиздан келади-ку!

    Бошқа янгиликлар

    Светлана Артикова: "Агар ҳукумат сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз!" - Darakchi.uz