АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда

 “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш ама...

'Ўзбекистонда ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда'ning rasmi

 “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида”ги петицияси жойлаштирилди.  

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. 

Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди, дейилади таклифда.

Таклиф қилувчи шундаги ҳокимлар Президент томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларни бажаришда ҳам чин дилдан ҳаракат қилишидан умидвор.  Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқлиги айтилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар